Жаҳон | 20:45 / 03.09.2017
75086
2 дақиқада ўқилади

Рамзан Қодиров Мьянма ҳукуматига мурожаат қилди

Фото: ТАСС

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Мьянмада мусулмонларнинг катта босим остида қолаётганида ҳукумат айбдор, деган фикрни илгари сурмоқда. Шунингдек, у Instagram'даги саҳифаси орқали норасмий мурожаатини йўллаган.

Бир ҳафта давомида ўтказилган босимлар натижасида ва ҳарбийларнинг ҳужуми туфайли 58 мингга яқин роҳингялар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Мусулмон бўлгани учун уларнинг 2600га яқин уйига ўт қўйилди. Муҳожирларни ҳозирча Бангладеш қабул қилмоқда, шунингдек, Туркия ҳам қабул қилишини маълум қилмоқда.

«Журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мусулмонлар қатлиоми ўтказилаётган Ракхайн шаҳрига киритилмаяпти. Лекин 50 миллиондан ортиқ аҳолиси бор, улардан 90 фоизи буддизмга эътиқод қилувчи мамлакат ҳарбийлари махсус машиналарда шаҳар ичига кириб бормоқда. Сиёсатчи ва давлат раҳбарларининг бу ҳолатга муносабати, уларнинг бефарқлиги ёки эътиборсизлиги билан ўлчанмоқда», дейди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 сентябрь куни Мьянманинг Россиядаги элчихонаси жойлашган кўчада мусулмонларнинг митинги бўлиб ўтди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 18 март куни Россия БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида Мьянмадаги мусулмон роҳингяларга ёрдам бериш мақсадида киритилган резолюцияга вето қўйган, оқибатда резолюция қабул қилинмаган.

Мавзуга оид