Ўзбекистон | 22:19 / 04.09.2017
21235
1 дақиқада ўқилади

Инҳа университетида ўқиш нархи ошмайди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти 2017 йилнинг 5 сентябрь кунидан бошлаб университетда тўлов-шартнома асосида таълим олувчи талабалари шартнома пулини Ўзбекистон миллий валютасида белгиланган ҳажмда тўлайди. Бу ҳақда университет сайтида расман маълум қилинган.

Шу билан бирга, 2017-2018 ўқув йили учун шартнома пулининг тўланмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2017 йил 2 сентябрь куни амалдаги бўлган курс (1 АҚШ доллари – 4210,35 сўм) асосида тўланади. 2017-2018 ўқув йили учун миллий валютада ўрнатилган таълим тўлов пули сўм бошқа валюталарга нисбатан ўзгарса ҳам, шартнома тўлов пули ўзгармайди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 2 сентябрь ҳолатига «Компьютер ва дастурий инжиниринг» (SOCIE) факультетида бир йиллик шартнома пули 5000 АҚШ долларини, «Логистика» (SOL) факультетида эса 5250 АҚШ долларини ташкил этган эди. Тўловлар Ўзбекистон миллий валютасида Марказий банк тўлов куни ўрнатган курси бўйича амалга оширилар эди.  

Мавзуга оид