АҚШда полициячи фотокамерани қурол деб ўйлаб фотомухбирни ўққа тутди
АҚШда полициячи фотомухбирнинг фотокамерасини қурол деб ўйлаб, унга қарата ўқ узди. Воқеа Оҳайо штатининг Нью-Карлайл шаҳрида юз берган. Бу ҳақда New York Daily News нашри хабар бермоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, журналист шаҳар узра ўтаётган момақалдироқ фронтини суратга олмоқчи бўлган. У штативни қўйиб, фотоаппаратини созлаётганда бирданига ўқ товушларини эшитган.
Унинг айтишича, унга қарата маҳаллий шериф ёрдамчиси огоҳлантиришсиз ўқ узган. Полициячи айбини англагач, журналистга ёрдам беришга отилган. “Мен унинг қўлида қурол бор деб ўйлагандим”, деб ўз ҳаракатларига тушунтириш берган полициячи.
Журналист елкасидан яраланган ҳолда шифохонага етказилган. Таъкидланишича, унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024