Ўзбекистон | 11:45 / 06.09.2017
121945
1 дақиқада ўқилади

Банк шохобчаларидан паспортсиз қанча миқдорда доллар сотиб олиш мумкин?

Фото: Facebook / Давронбек Тожиалиев

KUN.UZ таҳририятига келиб тушган ишончли маълумотга кўра, бугун, 6 сентябрдан бошлаб Ўзбекистондаги тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари орқали энг кам 500 ойлик иш ҳақи (9360 АҚШ долларигача) қийматдаги валютасини харид қилаётган мижозлардан паспорт талаб қилинмайди.

Бунгача бу рақам энг кам 100 ойлик иш ҳақи (1875 АҚШ доллари эди)га тенг эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига кўра 5 сентябрдан эътиборан жисмоний шахслар ҳам тижорат банкларининг конверсион бўлимларида хорижий валютани эркин сотиш ва харид қилиш имкониятига эга бўлишди.

Хайр қора бозор. Банкларда валюта сотуви бошланди

 

Мавзуга оид