Google'нинг янги смартфонлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди
Ижтимоий тармоқларда янги авлод Pixel смартфонлари ҳақида баъзи тафсилотлар пайдо бўлди. 9to5Google профиль ресурси шу ҳақида маълум қилди.
Манбага кўра, Pixel 2 смартфони IP68 даражасидаги сув ва чангдан муҳофазаловчи тизимга эга бўлади ҳамда Always-on-display ("Доим ёқиғлиқ экран") режими мавжудлиги билан мақтана олади. Шунингдек янги қурилмалар фронтал стереодинамикалар билан жиҳозланади, аммо 3,5 миллиметрли аудиоўймадан халос бўлади.
Ўтган авлоддан фарқли ўлароқ, Pixel 2 ва Pixel 2 XL асосий тўпламида бирйўла 64 Гб флеш-хотирага эга бўлади. Бундан ташқари, янги Google смартфонларида ёруғлик билан яхши жиҳозланмаган жойларда ҳам тасвирга олиш имконияти пайдо бўлади.
9to5Google'да таъкидланишича, Pixel 2 смартфонини ишлаб чиқариш билан HTC компанияси шуғулланади, Pixel 2 XL моделини эса LG заводларида йиғиш режалаштирилмоқда. Инсайдерлар икки қурилма ҳам Android 8.1 Oreo операцион тизим бошқаруви остида ишлашини тахмин қилишмоқда.
Дастлабки тарқалган маълумотларга кўра, Pixel 2 смартфони 4,97 дюймли Full HD дисплейини олиши керак, тўнғич модель эса 5,99 дюймли OLED-экран билан таъминланади. Шунингдек смартфонлар Qualcomm Snapdragon 836 процессори билан жиҳозланади.
Таниқли инсайдер Эван Бласснинг маълум қилишича, қурилмалар 2017 йилнинг 5 октябрида намойиш қилинади.
Мавзуга оид
12:58
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024