Жамият | 20:00 / 08.09.2017
103104
1 дақиқада ўқилади

13 ёшли қиз вафотидан кейин 8 кишининг ҳаётини сақлаб қолди

Фото: novoetv.ru

Британияда бир қизнинг донорлик аъзолари туфайли 8 кишининг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлинди. The Guardian нашрининг ёзишича, донор бош мия аневризмидан вафот этган 13 ёшли британиялик Жемима Лейзел бўлган.

Қизчанинг ота-онаси унинг вафотидан кейин органларини бошқа муҳтож кишиларга беришга қарор қилишган. Қизнинг тана аъзолари кўчириб ўтказилган 8 кишидан 5 нафари болалардир. 3 киши Жемиманинг юрагини, ингичка ичаги ва ошқозоности безини, 2 киши унинг буйракларини, яна бир киши ўпкасини олган. Қизнинг жигари эса икки киши орасида тақсимланган.

Жемиманинг ота-онаси бундай қарорга келиш қийин бўлганини, бироқ улар шунчалик кўп миқдордаги одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишгани учун хурсанд эканликларини айтишган.

Мавзуга оид