Нурафшон шаҳрининг видео лойиҳаси тақдим этилди
Тошкент вилояти маъмурий маркази – Нурафшон шаҳрининг видео лойиҳаси тақдим этилди, деб хабар бермоқда вилоят прокуратураси расмий сайти.
Шаҳар Ўзбекистондаги биринчи «ақлли» шаҳар бўлади, унда маъмурий бинолар, замонавий ва қулай турар жойлар, бизнес марказлар, меҳмонхоналар, спорт мажмуалари, ёшлар ижодиёт маркази, кутубхона, мактаблар, кўп тармоқли шифохона бунёд этилади.
Истироҳат боғлари, боғлар, майдонлар, пиёдалар ва велосипедчилар учун хиёбонлар ташкил этиш кўзда тутилган. Самарали жамоат транспорти тизимини жорий этиш режалаштирилган.
Шаҳар маркази орқали сунъий анҳор оқиб ўтади, унинг ёқаси бўйлаб йўл ётқизилиб, кафе, дўкон ва бошқа объектлар очилади.
Тошкент ва Нурафшонни тезюрар автомобиль йўли боғлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввал Тошкент вилояти ўзининг маъмурий марказига эга эмас эди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 25 август кунги 11-ялпи мажлисда Тўйтепа шаҳрининг номини Нурафшонга ўзгартириш ҳақидаги қарорни тасдиқлади.
Бир кун аввал сенаторлар шаҳарни вилоят бошқарувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳамда Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгилаш ҳақидаги қарорни тасдиқлашган.
Мавзуга оид
13:29 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Хитой аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
14:30 / 02.11.2024
ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди
12:10 / 31.10.2024
Нурафшонда ярим миллиард сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:51 / 11.10.2024