Жаҳон | 11:03 / 10.09.2017
7913
1 дақиқада ўқилади

КХДР фуқароларининг Хитой банкларидаги ҳисоблари музлатилди

Фото: Reuters

Хитойнинг қатор банклари Шимолий Корея фуқаролари ҳисобларини қисман музлатиб қўйди. Kyodo шу ҳақида хабар берди

Агентлик маълумотларига кўра, баъзи банкларда Шимолий Корея фуқароларининг янги ҳисоб рақами очиши, шунингдек пул ўтказмаларини амалга ошириши тақиқланган.

Бу Хитойнинг Шимолий Кореядаги водород бомбаси синовларига жавоб санкциясининг бир шакли бўлиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинмоқда. 

Бундан аввал Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Федерик Могерини ЕИга аъзо мамлакатлар раҳбарлари Шимолий Кореяга нисбатан янги иқтисодий санкцияларни муҳокама қилишлари ҳақида маълум қилганди. 

3 сентябрь куни КХДР водород бомбаси синовлари муваффақиятли ўтгани ҳақида эълон қилган. 

Мавзуга оид