Спорт | 09:07 / 10.09.2017
10038
1 дақиқада ўқилади

Теннис бўйича АҚШ очиқ чемпионатида 83-ўриндаги теннисчи ғолиб бўлди

Фото: Else/Getty Images

Теннис бўйича АҚШ очиқ чемпионати – US Open финалида америкалик Слоан Стивенс ҳамюрти Мэдисон Киз устидан ғалаба қозониб, мусобақа ғолибаси бўлди.

Нью-Йоркда ўтган ҳал қилувчи учрашув бир соат-у бир дақиқа давом этиб, 6:3, 6:0 ҳисоби билан якунланган.

Икки теннисчи ҳам бундай юқори даражада илк бор ўйнадилар: аввал улар 4-раунддан уёғига чиқа олишмаган. Аёллар теннис уюшмасида 83-ўринни эгаллаётган 24 ёшли Стивенс бундан аввал мусобақанинг яримфиналида ўзидан анча кучли рақиби Винус Уильямсни кутилмаганда мағлуб эта олганди. 22 ёшли Киз эса яримфиналда Коко Вандевеге устидан ғалаба қозонганди. 

Ушбу унвон Стивенс учун уюшма мусобақаларида қўлга киритган бешинчи ва жорий мавсумдаги биринчи унвони бўлди.

Мавзуга оид