АПЛда дастлабки истеъфо рўй берди
Англиянинг «Кристал Пэлас» жамоаси бош мураббийи Франк де Бур истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилган.
Маълум бўлишича, жамоа раҳбарияти ўтган тур олдидан Де Бурга сўнгги имконият тақдим этганди. Жамоа қаторасига тўртинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлгач, нидерландиялик мутахассис истеъфога чиқарилди.
The Daily Mail нашри тарқатган хабарда ёзилишича, Англия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Рой Ҳожсон унинг ўрнига тайинланган. Ҳожсон «Пэлас» билан 2 йиллик шартнома имзолаган.
Маълумот учун, «Кристал Пэлас» Англия чемпионатининг жорий мавсумини 4та мағлубият билан бошлади. Жамоа бу ўйинларда бирорта ҳам гол ура олмаган ва бу борада ҳам ўзига хос антирекорд ўрнатди.
Қайд этиш керакки, Франк де Бур ёзда жамоага бош мураббий бўлганди. У бу лавозимда 85 кун ишлади.
Мавзуга оид
14:08 / 22.07.2024
«У дарҳол истеъфога чиқиши керак» — Байденнинг қарорига АҚШ ва дунёдаги реакциялар
18:37 / 14.05.2024
Қашқадарё ҳокими 22 нафар масъулни ишдан олди
23:44 / 08.01.2024
Франция бош вазири истеъфога чиқди
19:08 / 03.08.2023