Жамият | 10:17 / 12.09.2017
8262
1 дақиқада ўқилади
Қўшнисининг уйига ўғирликка тушган шахс ушланди
Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган К.Н. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 30 август куни соат 14.30 да «А.» исмли қўшниси, уйда ҳеч ким йўқлигидан ва эшик очиқлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб, уйидан нархи тахминан 1.500.000 сўм бўлган 2 жуфт тилла зираклар ва 1 та тилла соатни ўғирлаб олиб, чиқиб кетаётган вақтида ушлаб олганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
Ушбу жиноятни 1977 йилда туғилган А.Ш. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Малайзияга парвоз қилган самолётида ўғрилар ушланди
21:01 / 05.08.2024