Дунёдаги энг тез гиперкар Франкфуртда намойиш этилди
Япониянинг Aspark компанияси Германиянинг Франкфурт шаҳрида бўлиб ўтаётган автосалонда Owl номли электр гиперкарни тақдим этди. У дунёдаги энг тез автомобиль бўлди, деб хабар қилмоқда Autonews.ru.
Aspark муҳандислари сўнгги уч йилни ушбу электрокар устида ишлаш билан ўтказишди. Қувурли каркас автомобиль асоси бўлиб хизмат қилади. Кузов композит материаллардан ясалган панеллар билан қопланган. Бундан ташқари, магнийдан ясалган жуда енгил дискларга эга бўлган. Унинг баландлиги бир метрдан баанд эмас.
Электр мотор 1000 от кучидан ортиқ қувват билан таъминлай олади. Тортиш кучи барча ғилдиракка баробар тақсимланади. Aspark Owl жойидан 100 км/соат тезликка 2 сониядан ҳам камроқ вақт ичида эриша олади. Бироқ, ҳозирча, унинг энг юқори тезлиги маълум қилингани йўқ.
Электр гиперкарни ишлаб чиқиш муддати ва бошқа тафсилотларига яқин орада ойдинлик киритилади. Японлар, дастлаб, трек автомобиль ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид
20:39
Тошкентдан Остонага учган рейс ортга қайтарилди
07:13 / 16.09.2022
Франкфурт – Тошкент рейси ҳаво кемасидаги носозлик туфайли бекор қилинди
07:42 / 16.03.2022
«Uzbekistan Airways» Тошкент ва Франкфурт ўртасидаги рейслар сонини оширди
14:39 / 25.12.2020