Жаҳон | 13:58 / 13.09.2017
14157
2 дақиқада ўқилади

Рябков: Эрон ракета дастурини Шимолий Кореяники билан таққослаб бўлмайди

Фото: Reuters

Эрон баллистик дастури сўнгги вақтларда КХДР намойиш этаётган натижаларни кўрсатаётгани йўқ. РФ ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков РИА Новостига шундай баёнот берди. У ГФР канцлери Ангела Меркелнинг Эрон ядро дастури бўйича музокаралар тажрибасини КХДР атрофидаги вазиятни муҳокама қилишга "ўтказиш" бўйича таклифи истиқболини шу каби фикр билан изоҳлади.
 
ГФР канцлер Ангела Меркель КХДР атрофидаги вазиятни ҳал этиш учун "олти" воситачилар гуруҳи ва Теҳрон ўртасидаги мулоқот шаклини қўллаш мумкин эди, деган ғояни илгари сурди. Унинг сўзларига кўра, Германия КХДР бўйича бу каби музокараларда иштирок этишга тайёр. 

Рябковнинг қайд этишича, Теҳрон билан келишувга эришилган вақтда Эронда "ҳеч қандай ядро қуроли дастури борлигига доир аломатлар бўлмаган".

"Эрон ракета дастури, Ғарбдаги ҳамкасблар нима демасин, фазовий соҳага келганда сезиларли равишда боши берк кўчада. Эронда ракета-баллистик дастури ва бу техниканинг ривожланиши, сўнгги вақтларда КХДР намойиш этаётган натижаларни кўрсатмаган ва кўрсатмайди ҳам", — деган вазир ўринбосари.

Мавзуга оид