Жаҳон | 14:34 / 15.09.2017
22172
2 дақиқада ўқилади

Лондон метросида портлаш юз берди

Лондон метросининг «Парсонс-Грин» бекатида портлаш юз берди. Бу ҳақда Британия ОАВ хабар бермоқда.

«Биз «Парсонс-Грин» метро бекатида рўй берган ҳодисадан хабардормиз. Ходимлар воқеа жойида ишлашмоқда», - дейилади полициянинг твиттердаги хабарида.

Фото: @MetroUK/Twitter.com

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш оқибатида тахминан 20 киши жабрланган. Бу ҳақда LBC хабар берди.

Фото: @MetroUK/Twitter.com

«Менинг устимдан олов шари ўтиб кетди. Сочларим ёниб кетди, бироқ янада жиддийроқ жароҳат олган кишилар ҳам бор», - деган гувоҳлардан бири.

Фото: @MetroUK/Twitter.com

Унинг сўзларига кўра, портлашга сабаб бўлган қурилма метро вагонидан чиқадиган жойда бўлган.

Фото: @MetroUK/Twitter.com

Шунингдек, The Sun'нинг хабар беришича, сапёрлар отряди иккинчи портловчи қурилмани зарарсизлантириш билан шуғулланмоқда.

Фото: @MetroUK/Twitter.com

Ҳодиса жойига аксилтеррорчилик полицияси ходимлари етиб келган.

Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Фото: @MetroUK/Twitter.com
Фото: @MetroUK/Twitter.com
Фото: @MetroUK/Twitter.com
Фото: @MetroUK/Twitter.com

 

Мавзуга оид