Россия Марказий банки асосий ставкани 8,5 фоизгача пасайтирди
Россия Марказий банки директорлар кенгаши асосий ставкани 0,5 фоизга – 8,5 фоизга қадар пасайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк хабарида айтилади.
«Директорлар кенгашининг таъкидлашича, инфляция 4 фоизлик атрофда қолмоқда, иқтисодиёт эса ўсишда давом этаяпти. Қатор товарлар ва хизматлар нархининг ижобий динамикаси фонида инфляцион тахминлар пасайиши тикланди, бироқ улар ҳозирча пастки даражада мустаҳкамланиб қолмади. Инфляциянинг мақсаддан ошиши бўйича ўрта муддатли хатарлар инфляциянинг пастга барқарор четлашиши хатарлари устидан юқори турибди», - дея маълум қилишган Россия МБдан.
Шунингдек таъкидланишича, банк инфляцияни 4 фоизлик даражада ушлаб туриш учун қатъий пул-кредит сиёсатини олиб боришда давом этади.
Мавзуга оид
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
20:07 / 22.09.2024
Зеленский Россия билан музокаралар бўйича позициясини нега ўзгартирганини тушунтирди
18:47 / 22.09.2024
АҚШдан ўғирланган ва ҳануз ишлаб чиқарилаётган «Буханка»
18:42 / 22.09.2024