Ўзбекистон дунё парламентларидаги аёллар рейтингида 126-ўринда
Inter-Parliamentary Union миллий парламентларнинг 2017 йилнинг 1 август ҳолатига кўра берилган маълумотларига асосланиб, дунё парламентларидаги аёллар рейтингини тақдим этди. Унда 193 мамлакат қатнашган.
Рейтингга кўра, Ўзбекистон миллий парламентдаги аёллар сони бўйича 126-поғонада қайд этилган. Олий мажлисдаги 100 депутатнинг 17 нафари, яъни 17 фоизи - аёл киши.
Парламентдаги аёллар фаоллиги рейтингида Руанда (1-ўрин), Боливия (2) ва Куба (3) мамлакатлари етакчи ўринларда.
Қўшни мамлакатларнинг мазкур рейтингдаги натижалари қуйидагича: Афғонистон -53, Қозоғистон - 57, Туркманистон - 65, Қирғизистон -100, Тожикистон - 102-ўринда.
Рўйхатнинг энг сўнгги сатрларида эса Яман (191), Албания (192) ва Сенегал (193) мамлакатлари номлари келтирилган.
Мавзуга оид
14:23 / 27.09.2024
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
20:30 / 18.09.2024
Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида 6 поғона юқорилади
23:30 / 17.09.2024
Руминияда номаълум эркак парламент биносига ўт қўйди. Қарийб 300 киши эвакуация қилинди
18:35 / 12.09.2024