Атлантика океанида яна бир довул юзага келмоқда
Атлантика океани ҳудудида, Жанубий Америка қирғоқлари ва Кариб денгизи ҳавзасидан узоқ бўлмаган ҳудудда «Мария» довули пайдо бўлмоқда. Бу ҳақда АҚШ довулларни тадқиқ қилиш маркази хабар берди.
Синоптиклар маълумотига кўра, айни вақтда пўртана соатига 32 км тезликда ғарбга томон ҳаракатланмоқда. Мутахассислар у янада кучайиши ҳам мумкинлигини айтишган.
Синоптиклар прогнозларига кўра, кейинги ҳафтада «Мария» шторми бўронга айланади. Ундан Кариб денгизи ҳудудидаги ороллар жабр чекиши мумкин. Ҳафта ўртасига бориб «Мария» довули энг авжига етади ва Виржиния ороллари ҳамда Пуэрто-Рикога етиб боради.
Ўтган ҳафта бошида Атлантикада «Хосе» номли тропик пўртана бошланганди. У тезда биринчи даражага чиқди ва тезда сусайди. Айни вақтда бу довул АҚШнинг шарқий қирғоқлари бўйлаб шимол томон ҳаракатланмоқда. Метеорологлар «Хосе» яна бошланғич даражасига қайтиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Мавзуга оид
12:00 / 16.06.2024
Евросиё бўйлаб Тинч океанидан Атлантика океанигача – дунёнинг энг узун темирйўл йўналишлари қаерда жойлашган?
07:59 / 07.06.2024
Россия Кариб денгизида ҳарбий машғулотлар ўтказади
20:28 / 04.06.2024
Кариб денгизидаги орол сув остига кетмоқда — унинг аҳолиси эса материкка кўчиб ўтишига тўғри келмоқда
18:24 / 11.10.2023