Жаҳон | 09:07 / 18.09.2017
9838
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда Лавров ва Тиллерсон учрашуви якунланди

Фото: РИА «Новости»

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва  АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Нью-Йоркдаги учрашуви ниҳоясига етди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда

Икки мамлакат ташқи сиёсат маҳкамалари етакчиларининг суҳбати 45 дақиқа давом этган. Таъкидланишича, у Америка томони ташаббуси билан ташкил этилган ва норасмий мазмунга эга бўлган. 

Шу муносабат билан Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова бу ҳақда журналистларга маълум қилди. 

"Нью-Йоркда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар Сурия инқирози ва Яқин Шарқ, Африка шимолидаги вазиятлар, Минск келишувига доир фикр алмашди", — деган у.

Мавзуга оид