Фан-техника | 20:50 / 21.09.2017
6475
2 дақиқада ўқилади

"Википедия"нинг илмий фойдаси тан олинди

Фото: YourStory.com

Массачусетс технология институти (MIT) ва Питтсбург университети тадқиқотчилари илмий ишларни ёзишда "Википедия"дан манба сифатида фойдаланиб келаётганлар сонининг ошиб бораётгани ҳақида маълум қилишди. SSRN'да шу ҳақида хабар берилди. 

MIT профессори Нил Томпсоннинг сўзларига кўра, энциклопедия - нафақат илм-фанда нималар рўй бераётганига доир ҳисобот, балки уни шакллантиришга ёрдам берувчи ҳамдир. 

Тадқиқотчилар тажриба давомида шунга иқрор бўлишди. Икки университет олимлари "Википедия"да бўлмаган бир неча мавзуни танлаб, аспирантлардан улар бўйича илмий мақола тайёрлашни сўрашди. Материалларнинг ярми энциклопедияда чоп этилди. 

Вақт ўтгач, "Википедия"га юкланган ишлар минг марталаб кўрилгани ва уларга ҳаволалар берилгани маълум бўлди. Энциклопедияга юкланмаган ишлар эса эътибордан четда қолгани аниқланди.

Таъкидлаш жоизки, MIT стандартлари "Википедия"ни мақолаларда фақат "умумий маълумотлар" манбаи сифатида қўллашга рухсат беради. 

Мавзуга оид