Ўзбекистон | 20:59 / 23.09.2017
18581
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Ҳисор конлар гуруҳининг янги объектлари ишга туширилди

Бугун Ўзбекистонда «ЛУКОЙЛ» ОАЖ Президенти Вагит Аликперов ва Республика Бош Вазири Абдулла Арипов Ҳисор конлар гуруҳининг ишга туширилиши муносабати билан ташкиллаштирилган тантанали маросимда иштирок этдилар.

«Жануби-Ғарбий Ҳисор» лойиҳаси доирасида ишга туширилган ишлаб чиқариш объектлари қаторида қуввати йилига 4,4 млрд. куб.м газни комплекс тайёрлаш қурилмаси, газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ҳамда олтитта газ йиғиш пункти бор. Объектларнинг ишга туширилиши Ҳисор конлар гуруҳида газ қазиб олиш ҳажми лойиҳада белгиланган йилига 5,5 млрд. куб.м газ етказиб бериш имконони беради.

Компания ўзининг хорижий лойиҳалари доирасида қазиб олаётган газ ҳажмининг ярмидан кўпроғи Ўзбекистонга тўғри келади. 2017 йилнинг сентябр ойига келиб ЛУКОЙЛ бошқаруви остидаги лойиҳаларда тўпланган маҳсулот кўрсаткичи 45 млрд. куб метрга етди. Компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги энг йирик хорижий сармоядордир.

Мавзуга оид