Тошкент вилоятида босқинчилик қилган шахслар ушланди
Ўртачирчиқ туманида, жорий йилнинг 18 сентябрь куни туман ИИБга Ўртачирчиқ тумани Янги ҳаёт қўрғони Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Ўртачирчиқ тумани Саноат сервис коллежининг 2-босқич ўқувчиси, 1999 йилда туғилган Д.М. ариза билан мурожат қилиб, жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 22.45 да шу қўрғонда жойлашган 16-мактабгача таълим муассасаси олдида номаълум шахслар уриб, унга электрошок асбоби билан тан жароҳати етказиб, уни ёнида бўлган 100.000 сўмлик 1 дона қўл соати, 1 дона нархи 1.200.000 сўмлик «Самсунг С6» русумли уяли телефони ва 1 дона нархи 40.000 сўмлик наушникларини тортиб олиб кетганини айтган, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ.
Туман шифохонасининг 18 сентябрь кунидаги маълумотномасига кўра, Д.М.га «пешона ўнг томони, ўнг кўз қовоғи, чап қош усти, чап ва ўнг ёноқ соҳаси ва пастки лаб, бурун, ўнг тирсак бўғини юмшоқ тўқималарининг лат ёйиши, тери шилинмалари, тери ости қон талаши, чап қўл билагини шилинмаси» тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Охангарон туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган А.Т. ва 1999 йилда туғилган Ж.Н.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
16:20 / 05.06.2024
19 ёшида 18 йиллик қамоқ – Қорақалпоғистонда босқинчилик ва қотиллик қилган йигитга ҳукм ўқилди
18:33 / 27.04.2024
Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди
11:54 / 30.03.2024
Тошкент вилоятида босқинчилик ва одам ўғирлашни режалаштирган жиноий гуруҳ ушланди
10:16 / 27.01.2024