Эрон АҚШ тақиқи ва курдлар бўйича баёнот берди
Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан сентябр ойи охирида киритилган тақиққа жавоб чоралари кўриши мумкинлигини истисно қилмади. Тақиқ саккиз мамлакат, жумладан, Эрон фуқароларини АҚШга киритмасликни назарда тутади.
"АҚШ президенти кичик сиёсий сабабларга кўра, узоқлашиш ҳамда ҳеч кимга зиён келтирмаган бутунбошли миллатни четга суришга қарор қилгани жуда афсусланарли", - дея айтиб ўтди Зариф Ассошиэйтед Пресс агентлигига берган интервьюсида.
«Биз ўз фуқароларимизнинг қадр-қимматини сақлаб қолиш учун АҚШ томонидан қабул қилинган чораларга жавоб беришимиз керак», - дея қўшимча қилиб ўтди Эрон ТИВ раҳбари. Унинг сўзларига кўра, Эрон расмийлари жавоб чораси бўйича ҳали якуний қарорга келмаган.
Аввалроқ, Трамп АҚШга бир қатор мамлакатлар фуқароларининг киришига қўйилган тақиқ янгилашини маълум қилди ва бу рўйхатга учта давлатни қўшди. Венесуэла, КХДР ва Чад фуқаролари киришига қўйилган тақиқ 18 октябрда кучга киради. Эрон, Яман, Ливия, Сурия ва Сомали фуқаролари тақиқ рўйхатида қоладилар, шу билан бирга, 18 октябрдан бошлаб чекловлар АҚШ аҳолиси билан исботланган алоқалари бўлган шахсларга нисбатан янада кучайтирилади ва кенгайтирилади. Судан рўйхатдан чиқариб ташланди.
Шунингдек, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Ироқ Курдистонининг мустақиллик бўйича референдум ўтказишини «жиддий хато» деб атади, лекин у курдлар Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланишига ишонтирди.
"Биз буни жуда жиддий хато, деб ҳисоблаймиз», - деди Зариф референдум ҳақидаги саволга жавоб бериб.
«Биз курдларнинг абадий дўстлари бўлиб қоламиз, аммо биз буни стратегик хато, деб ҳисоблаймиз», - дея маълум қилди Зариф Нью-Йоркда чиқиш қиларкан.
Ироқ Курдистони мухториятининг мустақиллиги бўйича референдум душанба куни бўлиб ўтди ва унинг расмий натижалари пайшанба куни эълон қилинади. Курдистондаги Олий мустақил сайлов комиссияси хабар беришича, 3,4 млн. овозларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, сайловчиларнинг 91,83 фоизи мустақиллик учун овоз берган.
Бундан ташқари, Жавод Зариф АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон Ислом Республикасида баллистик ракета синовдан ўтказилгани тўғрисидаги хабаридан сўнг, баёнот беришдан олдин маълумотларни текшириш зарурлигига эътибор қаратди.
«Бундай баёнотларни беришдан аввал далилларни текшириш керак», - деди Эрон ташқи ишлар вазири Ассошиэйтед Пресс агентлигига берган интервьюсида. «Мен одамлар далилларни чалкаштираётгани ҳамда муқобил далилларни келтириб чиқараётганидан ташвишланяпман», - деган у.
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттердаги саҳифасида «Эрон Исроилга етиб бориши мумкин бўлган баллистик ракетани синовдан ўтказгани»ни ёзган эди. Бундан ташқари, у Теҳронни Пхеньян билан ҳамкорлик қилишда айблади ва Эрон билан тузилган шартномалар иш бермаслигини яна бир бор таъкидлади.
Бундан олдин Эрон телевидениеси бир неча жанговар каллакларни олиб ўтишга қодир бўлган, икки минг километрлик парвоз масофасига эга «Хуррамшаҳр» баллистик ракетаси муваффақиятли учирилганини хабар қилганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024