Энг қимматбаҳо ва энг имиллаган Aston Martin тақдим этилди
Британиянинг суперкарлар ишлаб чиқарувчи Aston Martin ва Американинг Triton Submarines компаниялари қўшма лойиҳа — Project Neptune чув остига чуқурлигига тушувчи аппаратини намойиш этишди, деб хабар беради Motor. Бу энг қимматбаҳо, бир вақтнинг ўзида энг имиллаган Aston Martin ҳисобланади — унинг максимал тезлиги соатига 6,5 км, нархи эса 3,5 миллион доллардан ошиқроқ.
«Project Neptune» Triton 1650/3 LP уч ўриндиқли ихчам ва енгил субмарина базасида ясалган. 30 килоВатт*соат сиғимли аккумулятор батареяси билан жиҳозланган сув ости аппарати 500 метр чуқурликкача шўнғилиши ва сув остида 12 соат қолиши мумкин. Субмарина иқлим назорати тизими ва СО2 газини ютиш қўрилмаси билан жиҳозланган.
Илгарироқ, Монакода бўлиб ўтган катерлар ва яхталар кўргазмасида Aston Martin яратилишида Нидерландиянинг Quintessence Yachts кемасозлик компанияси ҳам жалб қилинган «спидбот»нинг иккита моделини намойиш этди. AM37S катерининг топ версиясига умумий қуввати 1054 от кучи бўлган иккита Mercury Racing мотори ўрнатилган.
Мавзуга оид
18:40 / 07.03.2021
Aston Martin электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
21:01 / 04.06.2020
Aston Martin ишчиларининг бешдан бир қисмини бўшатишга қарор қилди
16:11 / 18.08.2019
Жеймс Бонднинг афсонавий автомобили аукционда 6,4 млн долларга сотилди
16:24 / 16.04.2019