Жамият | 08:33 / 02.10.2017
62233
3 дақиқада ўқилади

Даҳшатли ЙТҲда бурни ва оғзидан айрилган, бироқ севгисини топган аёл ҳикояси

Ҳиндистонлик икки фарзанднинг отаси Жаяпракаш Daily Mail'га ўзининг муҳаббат тарихини сўзлаб берди. У аёли Сунитани 17 ёшида учратган. Йиллар давомида улар муҳаббатлари ҳақиқий эканини исботлай олишди. 

"Бу бир кўришда муҳаббат эди", - дея ёдга олади Жаяпракаш 2004 йилдаги воқеаларни. - Тез орада биз дўст тутиндик, бироқ уни бошқа биров билан кўрсам юрагим қинидан чиқай дерди".

Фото:Facebook / BeingYou

Улар мактабни тугаллагандан кейин Сунита бошқа шаҳарга кўчиб кетади ва ёшларнинг алоқаси узилади. Бироқ 2007 йилда қиз Жаяпракашга қўнғироқ қилиб, таваллуд айёми билан қутлайди. Йигитнинг қалбида яна умид пайдо бўлади. 

"Суҳбат атиги икки дақиқа давом этган бўлса-да, мен учун бу дақиқалар асрга татигулик бўлди", - дейди у.

Жаяпракашнинг тинчини бузган яна бир қўнғироқ 2011 йилнинг ноябрида жаранглади. Унинг дўсти Сунита ЙТҲга учраганидан хабардор қилади. Йигит унинг енгил жароҳат олганига умид қилиб, икки кундан кейин қўнғироқ қилди. Севимли овозини эшитгандан кейин жасорат тўплаб, унинг ёнига отланди. 

Ўша куни кечқурун Жаяпракаш қиздан унга турмушга чиқишни сўради. Йигит қизга ўз ҳис-туйғуларини баён қилиб, у ҳақида қайғуришини айтади. Қиз унга қўнғироқ қилганида йигит таклифини яна такрорлайди. Қиз кулиб қўяди-ю, "йўқ" демайди. Жаяпракаш бўлғуси турмуш ўртоғининг ёнида бўлиш учун Бангалорга кўчиб ўтади, бу вақт орасида қиз бир неча қайта тикланиш операцияларини бошидан ўтказди. 2014 йилнинг январида улар тўйга тайёргарликни бошлашди. 

Фото:Facebook / BeingYou

Кўпчилик нима учун уларга тўй кераклигини тушунмади. Баъзилар ҳатто қизни фарзанд туғиш ғоясидан қайтаришга уринишди, уларнинг онасидан фарқли ўлароқ юзи бўлади, ахир. Эркакнинг иқрор бўлишича, унга ҳали-ҳануз Сунитага уйланиб хато қилгани ҳақида гапиришади. Бироқ унинг ишончи комил - Сунитага уйлангач, ҳаёти яхши томонга ўзгарган, у бир умрлик муҳаббати билан ҳаёт ришталарини боғлади, ахир. Ҳозир жуфтликнинг икки нафар фарзанди бор ва улар биргаликда ўтказилган ҳар бир кун учун хурсанд бўлишади. 

Мавзуга оид