Жаҳон | 19:30 / 02.10.2017
10298
1 дақиқада ўқилади

Лас-Вегасдаги хунрезликдан кейин шифохонага олиб борилганлар сони 400 нафардан ошди

© REUTERS / Las Vegas Sun/Steve Marcus

Невада штатининг Лас-Вегас шаҳрида 2 октябрга ўтар кечаси содир этилган отишмадан кейин шаҳардаги шифохоналарга ўқотар қуролдан жароҳат олган ҳолда олиб келинган кишилар сони 400 нафардан ортиқни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий полиция баёнотида маълум қилинди.

«Кларк ўт ўчириш хизмати бошқармаси баҳоларига кўра, якшанба оқшомидаги отишмадан кейин шифохоналарга 406 киши олиб келинган, 50 киши ҳалок бўлган», дейилади хабарда.

Ҳалок бўлганлар орасида полициячилар ҳам бор. Яна икки полициячи жароҳатланган.

Ҳодиса якшанба оқшомида Лас-Вегасдаги аэропорт ва Mandalay Bay казиноси ўртасида жойлашган ҳудудда ўтказилаётган мусиқа фестивали вақтида рўй берди.

Полиция маълумотига кўра, отишма Лас-Вегас чеккасида истиқомат қилувчи оқ танли 64 ёшли эркак — Стивен Педдок томонидан уюштирилган. Кўп ўтмасдан воқеа жойидан унинг жасади топилди.

У 32 қаватли меҳмонхона балконидан туриб пастдаги минглаб кишилар устига ўқ ёғдирган.

Мавзуга оид