Жаҳон | 20:35 / 03.10.2017
21115
2 дақиқада ўқилади

Америкалик генерал Россияни босиб туриш учун "ҳарбий Шенген" яратишни таклиф қилди

Фото: Ints Kalnins / Reuters

АҚШнинг Европадаги кучлари қўмондони генерал-лейтенант Бен Хожес Европа давлатларини НАТО кучларининг кўчиб юришини соддалаштириш мақсадида махсус транспорт ва чегара қоидалари ҳақида келишиб олишга чақирди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Генералнинг фикрича, бу НАТО давлатлари томондан Россия каби агрессорларни босиб туриш учун зарур. "Агар бизнинг босиб туришимиз самарали бўлишини истасак, альянс кучлари Россия кучларидан кўра тезроқ ҳаракатланиши керак", деб айтди Хожес.

Унинг айтишича, НАТО қўмондонлиги "автомагисталлар, темир йўллар ва ҳоказолар бўйича ҳаракатланиш учун мавжуд қоидалар доирасида бу тезликни қандай олиши мумкинлигини билишни" истайди.

Муаммони ечиш учун генерал Европанинг 26 та давлати кирувчи ва унинг ичида одамлар ва маҳсулотлар чегарани текширувсиз кесиб ўтиши мумкин бўлган Шенген ҳудудига монанд "ҳарбий Шенген" яратишни таклиф қилди.

14 сентябрда Вашингтон Германиядаги Рамштайн базасидан, эҳтимол, суриялик исёнчиларга қурол етказиш учун фойдаланилгани маълум қилинганди. Бунда АҚШ Германиядан рухсат олишни "хаёлига ҳам келтирмаган". Немис қоидаларига кўра, Германия ҳудуди орқали жанговар қуролни ташиш учун аввал рухсат олиш керак. Германия иқтисодиёт вазирлигида 2010 йилдан бери вазирлик Рамштайн орқали қуролларни ташиш бўйича ҳеч қандай рухсат бермаганини айтган.

Мавзуга оид