Ўзбекистон | 17:50 / 03.10.2017
9070
1 дақиқада ўқилади

Россия Саноат ва савдо вазири Ўзбекистонда

Фото: RT.com

Россия Федерациясининг саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. 

Денис Мантуров 3 октябрь куни  мамлакат бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов ва Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев билан учрашди ҳамда Ўзбекистон-Россия бизнес-форумида иштирок этди. 

Шунингдек, Россия саноат ва савдо вазири Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Мудофаа вазири Абдусалом Азизов билан учрашади.

Мавзуга оид