Жаҳон | 22:27 / 09.10.2017
13892
1 дақиқада ўқилади

Намибия миллий боғида гиппопотамлар қирилиб кетди

Фото: 20 Minutes

Намибия миллий боғида фавқулодда воқеа юз бериб, 109та гиппопотам нобуд бўлди.

Дастлабки 10та жонивор 1 октябрь куни Бвабвата паркида ўлиб қолган. Қолганлари бир ҳафта ичида, 2-8 октябрь кунлари нобуд бўлган.

Парк директорининг ўринбосари Апполинарис Каниинга Namibian нашрига берган интервьюсида, ҳайвонлар Сибирь куйдиргиси сабабли ўлиб қолганини айтган. Аммо парк ветеринарлари жасадларни текшириб чиққачгина, бу тахминларга аниқлик киритилишини билдирган.

Бундан ташқари, Апполинарис Каниинга гапига кўра, бундай воқеалар паркда тез-тез юз бериб туради, аммо гиппопотамлар популяцияси тезда ўзини тиклаб олади.

Мавзуга оид