Ўзбекистон | 16:10 / 11.10.2017
8174
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси «ШҲТ-Афғонистон» мулоқот гуруҳи мажлисида иштирок этди

2017 йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Москвада бўлиб ўтган «ШҲТ – Афғонистон» мулоқот гуруҳининг мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар – Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон – вакиллари Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси билан биргаликда Афғонистон ва унинг атрофидаги вазият ва уни тартибга солиш йўллари тўғрисида фикр алмашди.

ШҲТ ва Афғонистон ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид