Жаҳон | 11:30 / 13.10.2017
10185
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон МСК аъзолари Атамбоев туфайли Қирғизистондаги сайловларни кузатишдан бош тортишмоқда

Фото: Kloop.kg

Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Марат Сарсембаев Қирғизистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этишдан бош тортди, дея хабар бермоқда Tengrinews.kz. Марат Сарсембаев бу ҳақда Қозоғистон МСК йиғилишида маълум қилган.

Мамлакат Марказий сайлов комиссияси аъзолари Сарсембаевнинг қарорини маъқуллашган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда президентлик сайлови 15 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Президентликка 13 кишининг номзоди илгари сурилди.

Мавзуга оид