Фан-техника | 12:55 / 14.10.2017
6479
1 дақиқада ўқилади

Биткоин капиталлашуви бўйича Goldman Sachs компаниясини ортда қолдирди

Фото: Reuters

13 октябрь кунги биржа савдоларида биткоин янги тарихий максимумга эришиб, 5800 долларлик поғонадан ошди. Шу билан у капиталлашуви бўйича Goldman Sachs ва Morgan Stanley каби гигантлардан ўзиб кетди. 

Биткоин 13 октябрь Тошкент вақти билан 19:51 да 5801,7 долларга баҳоланганди. Унинг бозор қиймати илк маротаба 96,4 млрд долларга (аниқроғи 96 427 224 470) етган. Албатта, биткоинни акциялар тоифасига киритиб бўлмайди. Аммо уни айрим йирик компаниялар капиталлашуви билан таққосланса, анча ҳайратланарли кўринади. 

Масалан, BHP Billiton - 96,6 млрд доллар; Bitcoin (Bitcoin): 96,4 млрд доллар; Goldman Sachs: 92,9  млрд доллар; Morgan Stanley: 89,1 млрд доллар; Netflix: 84,5 млрд доллар. Биткоин Nasdaq таркибида 15-энг йирик компанияси бўлиши мумкин эди. NYSE биржасида бу борадаги ўрни 58 ни ташкил этар эди. Биткоин қийматининг кескин ошишига Хитой криптовалюталар савдосига қўйган тақиқни бекор қилиши мумкинлиги ҳақидаги хабар сабаб бўлди. 

Мавзуга оид