Ўзбекистон | 15:20 / 15.10.2017
21039
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Ўзбекистон Ҳиндистонга уран етказиб берувчи стратегик ҳамкорга айланиши мумкин

Фото: Business Standard

Ўзбекистон Жанубий Осиё минтақасида атом станциялари кўпайиб бораётганини инобатга олган ҳолда, уран етказиб беришда Ҳиндистон билан стратегик ҳамкорлик шартларини кўриб чиқишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Economic Times нашрига маълум манба хабар берган.

Сўнгги 10 йил ичида уранни Марказий Осиёдан Ҳиндистонга Қозоғистон етказиб берарди. Эндиликда бу майдонда Ўзбекистоннинг фаоллигини кўриш мумкин. Айнан ўзбек уран бойлиги жаҳонда еттинчи поғонада қайд этилиши ҳисобга олинса, бундай шерикчилик Ҳиндистон учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Ҳиндистонда юқори лавозимда ишлайдиган раҳбарнинг айтишича, Ўзбекистон делегацияси жорий август ойида мамлакатга ташриф буюриб, ушбу масалани ҳам муҳокама қилган.

Хабарда айтилишича, Остона шаҳрида ўтказилган ШХТ доирасида ўтган саммитда учрашган президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Нарендра Модининг ўзаро суҳбатидан икки ой ўтиб ана шундай ўзгаришлар юз берган. Агар келишув амалга ошса, Ҳиндистон Ўзбекистондан 2000 тоннадан ортиқ уран сотиб олиши мумкин.

Стратегик ҳамкорлик ортидан Ўзбекистон Ҳинд океанига чиқишда Ҳиндистоннинг денгиз портларидан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.

Мавзуга оид