Фан-техника | 02:07 / 15.10.2017
9069
1 дақиқада ўқилади

Tesla кутилмаганда бир неча юз ходимини ишдан бўшатиб юборди

Фото: KUN.UZ

Tesla компанияси жорий ҳафтада турли бўлинмаларида ишловчи бир неча юз ходимини ишдан бўшатиб юборди. Бу ҳақда The Mercury News нашри хабар бермоқда. 

Нашр манбалари маълумотларига кўра, бу бўшатишлар кутилмаган ҳолат бўлган, чунки улар ҳақида огоҳлантирилмаган. 400 дан 700  гача киши, жумладан бошқарувчилар ва техник ходимлар ўз иш ўринларидан маҳрум бўлганлар.

Гап авваламбор Model X ва Model S автомобилларини ишлаб чиқариш ва SolarCity энергетик компанияси лойиҳалари устида ишлаган ходимлар ҳақида кетмоқда.

Нашрнинг келтиришича, Tesla вакиллари бу бўшатишлар компания унумдорлигининг йиллик шарҳи билан боғланганини айтишган.

"Бошқа исталган компаниядаги каби, унумдорлик ҳақидаги шарҳлари баъзида ходимлар билан хайрлашишга олиб келади. Tesla ўсишда давом этмоқда ва бутун дунё бўйлаб янги ходимларни қабул қилади", деб айтилган компания матбуот хизматида.
 

Мавзуга оид