Спорт | 23:42 / 16.10.2017
13927
1 дақиқада ўқилади

АПЛ клуби савдога қўйилди

Фото: Getty Images

"Ньюкасл" хўжайини Майк Эшли клубни савдога қўйишга қарор қилди.

"Клуб ўз олдига қўйилган вазифаларни бажарилишини таъминлайдиган, мақсадга интилувчан ва зарур инвестицияларни амалга оширишга тайёр бўлган янги хўжайинни изламоқда" - дейилади "ҳаккалар" расмий сайтига жойлаштирилган баёнотда.

Daily Mirror хабарига кўра, Эшли клубни 380 миллион фунтга сотиб юборишга тайёр. Ваҳоланки, 2007 йилда уни 134 миллион фунтга харид қилган эди.

Айни пайтда "Ньюкасл"ни сотиб олишга британиянинг йирик реселлер компанияси Sports Direct қизиқиш билдирган.

Мавзуга оид