Ўзбекистон ноширлари Туркманистон мустақиллигининг 26 йиллигига совға тайёрлашди
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишонч ва манфаатли ҳамкорлик, халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойиллари асосида ривожланмоқда ҳамда ўзбек-туркман халқлари ўртасидаги дўстлик ва маданий ҳамкорлик алоқалари йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда.
Халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик алоқалари барқарор ривож топаётгани, бунда маданий соҳадаги ришталар муҳим ўрин тутмоқда, жумладан 2017 йилда “Дўстлик ва биродарлик йўлларимиз кенгайсин!” Туркманистон маданияти кунлари бўлиб ўтиши, 2017 йил 18 майда Тошкент шаҳрида улуғ туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули номидаги кўча ва меъморий ёдгорлик ўрнатилиши Ўзбекистон ва Туркманистоннинг яхши қўшничилик муносабатларига алоҳида аҳамият қаратилаётганлигининг яққол исботи бўлди.
Халқларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик борасида олиб борилаётган амалий тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг “O‘qituvchi” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан туркман халқининг улуғ шоири, адабий тили асосчиси, барча халқлар томонидан шеърлари ва достонлари севиб ўқиладиган, оташнафас шоир Махтумқули-Фироғийнинг асарлари туркманчадан ўзбекчага таржима қилиниб нашр қилинди.
Туркманистоннинг ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва Ўзбекистонда яшаётган туркман халқи вакиллари иштирокида юксак маънавият хазинаси, жаҳон адабиёти дурдонаси бўлган шоир Махтумқули-Фироғийнинг “Сайланма” китобининг тақдимоти 2017 йил 17 октябрда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024