Фан-техника | 20:48 / 17.10.2017
9042
2 дақиқада ўқилади

Жек Ма: Роботлар одамлар ўрнини боса олмайди

Фото: news.day.az

Роботлар ва юқори технологиялар уларнинг тараққиётига қарамасдан, одамлар ўрнини боса олмайди, чунки одамларда ўзаро муносабатлар ва қадриятлар мавжуд. Бу ҳақда Alibaba Group асосчиси Жек Ма "Очиқ инновациялар" форумидаги нутқида айтиб ўтди.

"Биз одамларга ўхшаш роботларни яратамиз, бироқ машиналар машина, одамлар одам бўлиб қолади. Одамлар бизда машиналарда бўлмаган ишонч, муносабатлар, қадриятлар борлигига ишонишлари керак ва мен машиналар бизнинг ўрнимизни эгаллашига ишонмайман", деб айтган Ма.

Унинг айтишича, интернет ва рақамли технологиялар инсонларнинг кўплаб муаммолари етими бўлади. "Бу барқарорроқ ривожланиш бўлади. Фикримча, бу тараққиёт одамларни бахтлироқ қилади", деб қўшимча қилган Ма.

Бироқ Манинг айтишича, рақамли технологияларнинг глобал ривожланиши ҳозирда география ва янги компаниялар иштироки нуқтаи назаридан бир текис юз бермаяпти. "Ҳозир глобаллашув бир текис юз бермаяпти, дунёда етакчилик қилаётган 60 га яқин компаниягина бор", деб айтган Alibaba.

"Очиқ инновациялар" форуми Москвада бўлиб ўтмоқда. Унинг бош мавзуси "Рақамли иқтисодиёт. Глобал трансформация чақириқлари" деб аталган. 

Мавзуга оид