Жаҳон | 08:03 / 18.10.2017
7516
1 дақиқада ўқилади

Пекинда Хитой Компартиясининг 19-қурултойи очилди

Фото: AFP 2017 / Johannes Eisele

Пекинда 18 октябрда дунёдаги энг кўп сонли партия – Хитой Коммунистик партиясининг навбатдаги 19-қурултойи очилди. Унинг натижаларига кўра давлатнинг янги олий раҳбарияти сайланади ва партия низоми қайта кўриб чиқилади.

Компартия қурултойи ҳар 5 йилда ўтказилади. Бу йил у 18-24 октябрь кунлари бўлиб ўтади. 25 октябрда эса 19-чақириқдаги Компартия марказий қўмитасининг биринчи пленуми бўлиб ўтади. Унинг натижаларига кўра сиёсий бюро ва унинг доимий қўмитасининг янги таркиби маълум бўлади.    

Қурултойга Компартиянинг 89 млн аъзоси ичидан сайлаб олинган 2287 депутат келди.

Делегатлар Хитой раиси Си Цзиньпиннинг 18-чақириқдаги Компартия марказий қўмитаси амалга оширган ишлар ҳақидаги ҳисоботи, партиянинг интизом бўйича марказий комиссиясининг ишчи ҳисоботини тинглашади, партия низомига тузатишларни қабул қилишади ҳамда партия марказий қўмитасининг янги таркибини сайлашади.

Мавзуга оид