Ўзбекистон | 17:24 / 18.10.2017
84475
2 дақиқада ўқилади

Рамзон Қодиров Ўзбекистонга сафари таассуротлари билан ўртоқлашди

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров Инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўзининг Ўзбекистонга амалга оширган сафари ҳақида гапириб берди.

«Ўзбекистонга сафар қилганимдан жуда хурсандман, - дея ёзган у. - Бу қадимий тарихга эга бўлган, ўз мақсадларини кўраётган ҳамда унга аста-секинлик билан ҳаракат қилаётган мамлакат ва халқ. Шубҳасиз, Ўзбекистон юқори ривожланган ва гуллаб-яшнайдиган мамлакат бўлади».

Қодировнинг сўзларига кўра, унинг юрагида бундай ишонч Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ва мамлакат минтақаларига ташрифларидан сўнг пайдо бўлди. Мирзиёев яқин ва узоқ муддатли истиқболдаги дастурлар ҳақида гапирди. Иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, маданият. Аммо таълим, илм-фан, маънавий тараққиётга алоҳида эътибор қаратилди. У ҳадисшунослик бўйича дунёдаги энг яхши илмий-тадқиқот марказини қуриш ҳақида қарор қабул қилганини хабар берди. 

«Самарқандда менга бошланган қурилишни кўрсатишди. Жуда катта ҳудуд, йирик қурилиш. Бу ерда ҳадислар бўйича дунёдаги энг яхши мутахассис ишлайди. Бундан ташқари, қадимий мақбараларнинг қиёфаси, ислом институтлари ва мадрасалар катта ҳурматга лойиқ. Ўзбекистон Россия билан дўстлик ва қалин алоқаларни юксак қадрлайди. Бу ерда рус тилини ўрганиш ва ундан фойдаланиш учун тўлиқ эркинлик бор, барча унда бемалол гаплашади. Ҳамда Ўзбекистоннинг биз билан дўст, ҳамкор ва иттифоқдош бўлиш истагини инобатга олган ҳолда мамлакат билан муносабатларимизни қуришимиз керак!», - деб ёзган Рамзон Қодиров.

Мавзуга оид