Жавлон Ваҳобов АҚШда ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов ишонч ёрлиқлари нусхасини 17 октябрь куни АҚШ Давлат департаментининг баённома раҳбари вазифасини бажарувчи Кэтрин Ҳендерсонга топширди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, маросимда АҚШ Давлат департаментининг Ўзбекистон ва минтақа билан муносабатларига масъул бўлимлари раҳбарлари иштирок этишди.
АҚШ Давлат департаменти вакиллари Ўзбекистоннинг Қўшма Штатлардаги янги элчисини мамнуният билан кутиб олишди ва келгусида икки томонлама муносабатлар янада фаолроқ ривожланишига умид билдиришди.
Америка дипломатик баённомасига кўра, шу пайтдан бошлаб Жавлон Ваҳобов амалда ўз вазифасини бажаришга киришди. Оқ Уйда ишонч ёрлиқларининг асл нусхаси АҚШ президенти Дональд Трампга тақдим этилганидан сўнг, элчининг мақоми юридик жиҳатдан белгилаб қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, бу лавозимга тайинланишидан олдин Жавлон Ваҳобов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024
АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди
16:27 / 21.09.2024