Жаҳон | 09:20 / 20.10.2017
6558
1 дақиқада ўқилади
Япония императори тахтдан воз кечишга шошилмайди
Япония ҳукумати мамлакат императори Акихито 2019 йил март ойи охирида тахтдан воз кечиши ҳақидаги хабарларни расман рад этди.
"Бу ҳақиқатга мос келмайди", - деган вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга Токиода ташкил этилган матбуот анжуманида.
"Манфаатдор идоралар бу масалани ўрганишда давом этмоқда, - деган у. – Биз тахтни топшириш силлиқ ва ўз муддатида ўтиши учун барча кучимизни сарфлаймиз". Бош котиб, шунингдек, тез орада император оила аъзоларининг кенгаши чақирилишини ва унда давлат раҳбарининг нафақага чиқиши муддати муҳокама қилинишини ҳам инкор этди.
Аввалроқ, император Акихито 2019 йил март ойи охирида тахтдан воз кечиши ҳақида хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
21:07 / 20.09.2024
Осиёда НАТОнинг ўхшаши ташкил этилиши мумкин
12:00 / 16.09.2024
76-«Эмми» маросими Япониянинг триумфи билан тугади
21:22 / 12.09.2024
Toyota Prius ёқилғи сарфи бўйича янги рекорд ўрнатди
11:35 / 11.09.2024