Жаҳон | 07:47 / 23.10.2017
5114
1 дақиқада ўқилади

Нигерия шимолида худкуш ҳужуми оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Архив фото / Интерфакс

Нигерия шимолида жойлашган Майдугури шаҳрида террорчи-худкуш амалга оширган ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Яна 5 киши яраланган. Маълум қилинишича, теракт содир этилган ҳудудда "Боко Ҳаром" террорчилик гуруҳи таъқибидан яширинган қочқинлар лагери жойлашган бўлган. Бу ҳужум охирги ойда содир этилган энг йирик теракт бўлди. 

Аввалги йирик теракт ҳам Майдугурида августда содир этилган. Ўшанда аёл худкуш ўзини бозорда портлатиши оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид