Спорт | 00:11 / 24.10.2017
28226
1 дақиқада ўқилади

Йилнинг энг чиройли голи муаллифи аниқланди

Лондонда «The Best FIFA Football Awards 2017» маросими бошланди.

«Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жиру энг чиройли гол муаллифига топшириладиган Ференц Пушкаш номидаги совринга эга бўлди.

У «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда чаён услубида зарба йўллаб, гол урган эди.

Совринга Дейна Кастельянос (Венесуэла U-17 аёллар терма жамоаси) ва Масулуке Оскарине («Барока») ҳам даъвогарлик қилган эди.

Мавзуга оид