Жаҳон | 07:36 / 25.10.2017
17094
1 дақиқада ўқилади

Германия президенти ҳукуматни тарқатиб юборди

Фото: AFP 2017 / Stefanie Loos

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер аввалги вазирлар маҳкамаси аъзоларига бўшаш ҳақидаги ёрлиқларни топширди ва уларга ҳукуматда олиб борган муваффақиятли ишлари учун миннатдорлик билдирди.  

Маросим президентнинг расмий қароргоҳи – Бельвю саройида бўлиб ўтган.

Аввалроқ Штайнмайер канцлер Ангела Меркелга янги вазирлар маҳкамаси шакллангунча ҳукумат раҳбари мажбуриятларини бажариб туриш илтимоси билан мурожаат қилган. Ҳукмрон коалицияни шакллантириш бўйича дастлабки музокаралар 18 октябрда бошланган ва Меркелнинг айтишича, бир неча ҳафта давом этади.

24 октябрда 19-чақирикдаги бундестагнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида молия вазири Вольфганг Шойбле парламент президенти этиб сайланган. Шунингдек, 5 нафар вице-президент танланган, "Германия учун альтернатива" партиясидан 6-номзодни тасдиқлашнинг иложи бўлмаган.

Мавзуга оид