Марокаш қироли бир неча вазирни истеъфога чиқарди
Марокаш қироли Муҳаммад VI бир неча вазир ва бир неча юқори лавозимли мансабдор шахсларни Ал-Ҳусайм шаҳрини ривожлантириш бўйича вазифани бажармаганлари учун истеъфога чиқарди. Бу шаҳарда анчадан бери нотинч вазият сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда North Africa Post нашри маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, қирол ҳисоб палатасининг ҳисоботини олгандан кейин бу қарорни қабул қилган. Ҳисоботда кўп сонли муаммолар ва вазирларнинг масъулиятсизлиги ҳақида сўзланган. Қирол ҳукумат бошлиғидан ўз лавозимларини тарк этаётган вазирлар алмаштирилиши сабабли вазирлар маҳкамасида ўзгаришлар бўлишига тайёрланишни сўраган.
Маълум қилинишича, истеъфога чиқарилганлар орасида таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва шаҳар сиёсати вазирлари бор.
Ал-Ҳусаймдаги нотинч вазият ўтган йил октябридан сақланиб қолмоқда. Бу ерда маҳаллий балиқчи мусодара қилинган балиқни чиқинди машинасидан олмоқчи бўлганда у томондан босиб юборилган. Балиқчининг ўлими "коррупция ва адолатсизликка" қарши норозиликлар тўлқинини келтириб чиқарган.
Мавзуга оид
21:35 / 09.10.2024
Саҳройи Кабирда кучли ёғингарчилик — фотосуратлар
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
19:12 / 24.08.2024
Марокашдаги Royal Mansour меҳмонхонаси «Меҳмондўстлик санъати» мукофотига лойиқ кўрилди
10:17 / 20.12.2023