Фан-техника | 16:30 / 26.10.2017
12901
2 дақиқада ўқилади

BMW X2 серияли кроссовери расман намойиш қилинди

Фото: BMW

BMW компанияси X2 серияли кроссоверини намойиш қилди. Янги автомобиль сотувларига 2018 йилда старт берилади. Бу ҳақида РБКнинг AutoNes'ида маълум қилинди. 

BMW X2 ўтган йилнинг кузида Париж автосалонида намойиш қилинган шу номли прототипнинг дизайн ва ўлчамларини такрорлайди. Йўлтанламаснинг умумий узунлиги 4360 мм'ни, баландлиги эса 1526 мм'ни ташкил қилади. Шу тариқа X2 автоси X1'дан 49 мм ва 69 мм'га кичик. Ғилдирак асосининг ҳажми 2670 мм'га тенг.

Янги автомобилнинг юкхона бўлими ҳажми 470 литрни ташкил қилади (X1'дан 35 литрга камроқ). Кроссовер BMW 2-Series Active Tourer ва Gran Tourer асосида ётувчи, шунингдек MINI русумли автомобиллар линиясидагидек UKL платформасига қурилган.

 

Фото: BMW 
Фото: BMW 

Янги авто салони кўп жиҳатдан X1 моделини ёдга солади. Қўшимча тўлов эвазига iDrive мультимедиа тизимининг 8,8 дюймли сенсор монитори, шу билан бирга, проекцион  дисплей ҳам тақдим этилади. 

Фото: BMW 
Фото: BMW 

Кроссовернинг топ-версияси ишчи ҳажми 2 литр бўлган дизель агрегати билан жиҳозланади. Бундай автомобиль турган жойидан 6,7 сонияда 100 км/соатгача тезлаша олади, унинг максимал тезлиги эса соатига 200 км'ни ташкил қилади. 

Мавзуга оид