Таиландда қирол Рама IX'нинг дафн маросими ниҳоясига етди
Беш кунлик дафн маросими якшанба куни Бангкокда ниҳоясига етди: 70 йил давомида Таиландни бошқарган қирол Пумипон Адульядет (Рама IX)нинг кули сақлаш учун икки будда ибодатхонасида етказилди.
Мантра ва бошқа диний урф-одатлардан иборат маросим мамлакатнинг барча телеканалларидан жонли трансляция қилинди. Рама IX'нинг ягона ўғли Маха Вачиралонгкорн (Рама X) жойлашган автоулов кул солинган бир урнани дастлаб Бангкокдаги Ратчабофит ибодатхонасига етказди. Чакри қироллик сулоласи барча вакилларининг қолдиқлари анъанага кўра, ўша ерда сақланади. Яна бир урна эса бир вақтлар ёш Пумипон Адульядет учун бошпана вазифасини ўтаган Бовоннивет будда ибодатхонасига етказилган.
Мотам кортежини қироллик кавалерчилари бошқаришди. 77 отлиқ аскардан иборат эскадронга марҳум монархнинг невараси ва амалдаги қиролнинг қизи малика Сириванваринарират бошчилик қилди.
Ўтган йили ҳаётдан кўз юмган Таиланд қироли Рама IX билан хайрлашув 25 октябрь куни Бангкокда бошланган. 26 октябрь куни 200 нафарга яқин қироллик аҳолиси ва хорижий меҳмонлар гувоҳ бўлган дафн маросимидан сўнг қирол Пумипон Адульядетнинг танаси кремация қилинди. Эртасига Рама X отасининг кулини йиғиб, уларни шахсан Катта қироллик саройи ва Зумрад Будда ибодатхонасига олиб борди. Тўртинчи куни будда мантралари ўқилиб, монахларга садақа қилинди.
Рама IX 2016 йилнинг 13 октябрида 88 ёшда давомли касалликдан кейин ҳаётдан кўз юмган. Шундан сўнг монархнинг жасади Катта қироллик саройига етказилган. Бир йиллик хайрлашув давомида қиролни 12 миллиондан зиёд киши зиёрат қилган.
Мавзуга оид
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
21:12 / 29.09.2024
Таиланд ҳукумати иқтисодиётни рағбатлантириш учун фуқароларга 300 доллардан тарқатишни бошлади
01:00 / 29.09.2024
Таиландда фермер девор қулаши хавфи сабаб 100 дан ортиқ тимсоҳини ўлдиришга мажбур бўлди
13:20 / 27.09.2024