Спорт | 12:09 / 31.10.2017
15026
1 дақиқада ўқилади
Эмери Неймар билан юзага келган можарога изоҳ берди
«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери ҳужумчи Неймар ҳақида ўз фикрларини айтди.
Аввалроқ, бразилиялик футболчи Эмерининг иш услубидан норози бўлиб, «Барселона»ни тарк этганидан афсусдалиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Неймар катта иштиёқ ва меҳнат қилиш истаги билан жамоага келиб қўшилди. У ҳар томонлама юқори савияга кўтарилиш учун зарур бўлган барча ҳислатларга эга. У видеотаҳлиллар пайтида диққат-эътиборини жамлаб, биринчи қаторда ўтиради. Умуман олганда, барча футболчилар тактика машғулотларининг қанчалик муҳим эканини билади. Агар улар бу ҳақда илтимос қилса, мен машғулотларни ўтказмаслигим мумкин», — деди Эмери УЕФА расмий сайти хабарида.
Мавзуга оид
12:28 / 19.09.2024
«Сити» гол уролмади, «ПСЖ»га кулгили гол ёрдам берди. ЕЧЛда кун ўйинлари
23:48 / 10.05.2024
«7 йиллик фаолиятимдан кейин менга янги чақирув керак». Мбаппе «ПСЖ»ни тарк этишини расман эълон қилди
16:27 / 15.03.2024
ЕЧЛ чоракфинал ва яримфиналига қуръа ташланди
19:44 / 04.02.2024