ЎзМТРК собиқ раиси янги лавозимга тайинланди
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 24 октябрдаги ПҚ-3354 қарори билан Хуршид Мирзоҳидов Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг автомобиль йўллари бўйларидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берган.
Маълумот учун, 2017 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президентининг "Автомобиль йўлларидаги кўкаламзорлаштириш ва меъморий-ландшафт қурилмалари тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди. Қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси қошидаги "Автойўлкўкаламзорлаштириш" корхонаси "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонасига айлантирилди.
Эслатиб ўтамиз, Хуршид Мирзоҳидов жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раҳбарлигидан кетганди.
Мавзуга оид
22:56 / 15.10.2020
Қирғизистон ТИВ раҳбари Ўзбекистон элчиси билан учрашувда мамлакатдаги сиёсий вазият барқарорлашганини маълум қилди
14:42 / 01.06.2020
ЎзМТРК собиқ раиси Қирғизистонга элчи этиб тайинланди
18:36 / 22.09.2017
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раҳбарияти тизимида ўзгариш юз берди
18:05 / 03.08.2017