Жаҳон | 11:50 / 01.11.2017
53718
1 дақиқада ўқилади

Интернетда Нью-Йоркдаги терактга оид видеолар тарқалди

Нью-Йорк марказидаги Манхэттенда юз берган терактга оид янги маълумотлар пайдо бўлмоқда. Теракт вақтида воқеа жойида бўлган гувоҳлари фожиа тасвирларини интернетга жойлади.

Frustrated PaulRevere порталининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ҳайдовчининг қўлга олиниши тасвирланган видео жойланган.

Кадрлардан бирида ҳайдовчи пикапдан чиқиши ва воқеа жойидан қочиши кўринади.

Кейинроқ тарқалган яна бир видеода эса камера 2 полициячи ерда ётган шахс ушлаб турганини кўрсатади.

31 октябрь, сешанба куни Манхэттенда юк машинасини бошқарган шахс одамларни қасддан уриб юбориши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди.

Ўзбекистонлик Сайфулло Ҳабибуллаевич Соипов теракт ижрочилигидаги асосий гумондор бўлиб турибди. У машинада ИШИДга садоқат изҳор қилгани ҳақидаги ёзувни қолдиргани айтилмоқда.

Сайфулло Соипов АҚШга Ўзбекистондан 2010 йили келган ва Флорида ҳамда Нью-Жерсида яшаган. Унинг террорчи гуруҳларга алоқадорлиги ҳозирча тасдиқланмаган.

Теракт тафсилотлари ФҚБ томонидан ўрганилмоқда.
 

Мавзуга оид