Шавкат Мирзиёев Трампга мурожаат қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркдаги терактдан кейин Америка раҳбари Дональд Трампга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий сайти хабар берди.
Муҳтарам Президент Жаноблари!
Нью-Йорк шаҳридаги террорчилик ҳаракати оқибатида бегуноҳ кишиларнинг қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлигимни қабул қилгайсиз.
Ушбу қабиҳ ва шафқатсиз жиноятни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Биз ҳар қандай шакл ва кўринишдаги экстремизм ва терроризмни кескин қоралаймиз.
Содир этилган фожиа замонамизнинг бундай ғайриинсоний хавф-хатарларига қарши курашиш йўлида бутун халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини бирлаштириш заруратини яна бир бор тасдиқлайди. Ўзбекистон ушбу террорчилик ҳаракатини суриштирув ишларига кўмак кўрсатиш учун бор куч ва воситаларини ишга солишга тайёр.
Биз Америка Қўшма Штатлари халқи билан ҳар томонлама бирдам эканимизни изҳор этамиз.
Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўрайман. Жароҳат олганларни эса тез фурсатларда соғайиб кетишини тилайман.
31 октябрь, сешанба куни Манхэттенда юк машинасини бошқарган шахс одамларни қасддан уриб юбориши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди. Келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Саипов теракт ижрочиси сифатида гумон қилинмоқда.
Айни вақтда теракт ижрочиси сифатидаги асосий гумондор қўлга олинган.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024